Гризманн: «Атлетико»га қайтишни кутиб, 10 кун ухламадим»
Пайшанба, 09 Сентябр
3931

«Барселона»дан «Атлетико»га қайтган ҳужумчи Антуан Гризманн Мадрид клубига қўшилганидан хурсанд эканлигини айтди. 

«Жуда ҳам хурсандман. Оғзим қулоғимда. Бу лаҳзани кутиб, 10 кун ухламадим. Бу ерда оилам билан завқланаман. 

Ҳар бир баҳсда клуб мени қайтаришга қилган ҳаракатлари учун боримни бераман. «Атлетико» мен учун майдонда ва унинг ташқарисида бахтли бўлиш учун энг яхши жойлигини билардим. 

Трансферлар ойнасининг сўнгги куни ақлдан оздирди. Яна «матрасчи» бўлишни хоҳладим. Менимча, бу — сўнгги йилларда мен билан бўлган энг гўзал воқеа. 

Умид қиламанки, биргаликда сеҳрли кунлар ва тунларни ўтказамиз. Мухлислар билан муносабатларимиз яхши эди ва уни тикламоқчиман. Улар фахрланишлари учун қўлимдан келганича ҳаракат қиламан», — дея Гризманнинг сўзларини келтиради Marca.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар