ЖЧ-2022 саралаши. Эрон Ироқни, Саудия Арабистони Уммонни мағлуб этди, БААда дуранг
Чоршанба, 08 Сентябр
5185

Осиё қитъасида 2022 йилги Жаҳон чемпионати саралаши доирасида 2-тур баҳслари якунланди.

Эрон меҳмонда Ироқ дарвозасига жавобсиз 3та тўп киритиб, 6 очко билан гуруҳ пешқадамига айланиб олди.

Саудия Арабистони сафарда Уммон устидан минимал ҳисобда зафар қучди. БАА Сурияда дуранг қайд этди.

ЖЧ-2022 саралаши. Осиё
2-тур.

А гуруҳи
Ироқ — Эрон 0:3
Голлар: Жаҳонбахш (2), Торимий (69), Голизада (90). 

В гуруҳи
Уммон — Саудия Арабистони 0:1

Гол: Аш Шеҳри (42). 

Сурия — БАА 1:1
Голлар: Албаҳор (64) — Мабҳут (12).

Ўхшаш янгиликлар