O'zbek Ўзбекча
«Олимпик» — «Хоразм» баҳсида яна кучлар тенг келди. Катанец кузатувидаги ўйиндан фотогалерея
Чоршанба, 08 Сентябр
1252

Про лиганинг 17-турида «Олимпик» ўз майдонида «Хоразм»ни (1:1) қабул қилиб, ғалабани қўлдан чиқарди ва 3-ўринга кўтарилиш имкониятидан фойдалана олмади. Биринчи бўлимда Отабек Жўрақўзиев томонидан киритилган голга иккинчи бўлимда Темур Бекжанов жавоб берди.

Беллашувни Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ёрдамчилари билан кузатиб борди.

Эътиборлиси, жамоаларнинг биринчи даврадаги баҳсида ҳам кучлар тенг келганди. 

Дурангдан сўнг «Олимпик» 22 очко билан 4-ўринни, «Хоразм» 12 очко билан 7-поғонани эгалллаб турибди.

Қуйида «Жар»да ўтган тўқнашувдан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин. 


Суратлар муаллифи — Муҳиддин Нидо

Теглар

Ўхшаш янгиликлар