МДҲ ўйинлари. Ўзбекистонлик спортчилар бешинчи кунги баҳсларда 12та медаль қўлга киритишди
Чоршанба, 08 Сентябр
8152

Ўзбекистонлик спортчилар Россиянинг Қозон шаҳрида ўтаётган МДҲ ўйинларининг 5-кунида 12та медални делегация ҳисобига ёздириб қўйишди. 

Аҳамиятлиси, барча медаллар самбо спорт турида қўлга киритилди. Жамоа вакиллари 1та олтин, 7та кумуш ва 4та бронза медалларига сазовор бўлди.

Олтин:
-50 кг: Сабина Давлатова

Кумуш:
-64 кг: Шаҳриёр Маматқулов
-71 кг: Мусохон Зиядинов
-79 кг: Худоёр Ибройимов
+98кг: Руслан Растамов
-54 кг: Шоҳида Хонтўраева
-59 кг: Азада Аймуратова
+80кг: Севара Шамсиддинова

Бронза:
-98 кг: Мурод Эркинов
-65 кг: Шоҳиста Амирова
-72 кг: Бегойим Хайитова
-80 кг: Чарос Озодова

Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида  16та олтин, 25та кумуш ва 18та бронза билан Россияда кейин 2-ўринни эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар