Депай Клюйвертнинг рекордини такрорлади
Чоршанба, 08 Сентябр
3600

Нидерландия ЖЧ-2022 саралашида ўз майдонида Туркияни (6:1) тор-мор келтирди. 

Ушбу баҳсда мезбонлар вингери Мемфис Депай ҳет-трикка эришди ва бир календарь йилидаги голлар сони бўйича Нидерландия рекордини такрорлади. 

«Барселона»нинг 27 ёшли ҳавбеки 2021 йилда миллий жамоада 12та тўп киритди. Бунгача бир йилда бунча голни фақат Патрик Клюйверт (2000) уришга муваффақ бўлган. 

Депай рекордни янгилаши мумкин, чунки Нидерландиянинг йил охиригача Латвия, Гибралтар, Черногория ва Норвегия билан ўйинлари бор.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар