«МЮ» Роналдунинг трансфер пулини неча йилда тўлаши маълум бўлди
Сешанба, 07 Сентябр
6996

«Манчестер Юнайтед» Криштиану Роналду учун тўланадиган трансфер пулини «Ювентус»га 5 йил ичида бўлиб беради, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.

Манбанинг ёзишича, «Манчестер Юнайтед» португалиялик форвард учун «Ювентус»га тўланадиган 15 млн еврони 5 йил давомида – 3 миллион евродан 2026 йилга қадар бўлиб беради. 

Аввалроқ, «МЮ» Роналдунинг натижаларидан келиб чиққан ҳолда бонус кўринишида Турин клубига яна 8 миллион евро тўлаши ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, «МЮ» 27 август куни Роналду билан келишувга эришганини эълон қилганди. Португалиялик 36 ёшли голеадор 11 сентябрь куни АПЛ 4-тури доирасидаги «Ньюкасл»га қарши баҳсда манчестерликлар сафидаги иккинчи дебютини ўтказиши кутилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар