Футзал. Ўзбекистон миллий жамоаси ўртоқлик ўйинида Литвага мағлуб бўлди
Душанба, 06 Сентябр
5233

Футзал бўйича жаҳон чемпионати баҳсларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий жамоаси мезбон Литвага қарши ўртоқлик ўйини ўтказди.

Баҳодир Аҳмедов шогирдларининг мезбонларга қарши ўртоқлик баҳси ҳамюртларимизнинг 2:3 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. Ўзбекистон миллий жамоаси голларига Нишонов ва Раҳматов муаллифлик қилган.

Халқаро ўртоқлик ўйини. Бристонас.
6 сентябрь (душанба)
Литва — Ўзбекистон – 3:2

Голлар: Ҳусниддин Нишонов 4, Дилшод Раҳматов 24.
Ўзбекистон: 1. Рустам Умаров, 4. Ихтиёр Ропиев, 6. Илҳом Ҳамроев, 8. Ҳусниддин Нишонов, 10. Даврон Чориев
Захира: 12. Равшан Элибоев, 16. Аббос Элмуродов, 2. Анасхон Раҳматов, 3. Машраб Одилов, 5. Музаффар Аҳаджонов, 7. Дилшод Раҳматов, 9. Элбек Тўлқинов, 11. Акбар Усмонов, 13. Шаҳзод Саъдиев, 14. Хушнур Эркинов, 15. Суннатилла Жўраев.

Маълумот учун, футзал бўйича ЖЧ-2021 баҳслари 12 сентябрь куни старт олади. Ўзбекистон гуруҳда Россия, Миср ва Гватамела миллий жамоаларига қарши майдонга тушади. Аҳмедов шогирдлари дастлабки учрашувни 12 сентябрь куни Гватамелага қарши ўтказишади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар