Агуэро: «Сити»да машғулотга 1,5 соат олдин келишади, «Барса»да эса 30 дақиқа аввал. Бир соат барвақт келгандим, ҳаммаёқ ёпиқ эди»
Душанба, 06 Сентябр
5298

«Барселона» ҳужумчиси Серхио Агуэро собиқ клуби «Манчестер Сити» ва ҳозирги жамоаси «Барселона»даги машғулотлар жараёнидаги фарқ ҳақида гапирди.

«Манчестер Сити»да футболчилар машғулотларга 1,5 соат аввал келишади, «Барса»да эса машғулот бошланишидан 30 дақиқа аввал йиғилишади. 

Машғулотлардан аввал залда шуғулланиш учун ҳеч бўлмаса бир соат олдин келишимни айтгандим, аммо қароргоҳга келганимда ҳеч ким йўқ эди. Ҳаммаёқ ёпиқ эди», - деди Агуэро Twitch’даги жонли эфири давомида.

Маълумот учун, Серхио Агуэро Манчестердаги 10 йиллик фаолиятидан кейин ёзги трансфер ойнасида эркин агент сифатида «Барселона»га кўчиб ўтганди. Аргентиналик 33 ёшли ҳужумчи октябрь ойида жароҳатидан тикланиб, сафга қайтиши ва янги клуби сафида дебютини ўтказиши кутилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар