24 августдан 5 сентябрга қадар Токио шаҳрида бўлиб ўтган 16-ёзги паралимпия ўйинлари ўз якунига етди.
Ўзбекистон делегацияси ушбу мусобақада 8та олтин, 5та кумуш ва 6та бронза медалини қўлга киритиб, паралимпия ўйинларини 16-ўринда якунлади.
Қуйида ўзбекистонлик барча медаль соҳиблари билан танишиб чиқишингиз мумкин:
Олтин
Учқун Қуронбоев - дзюдо
Нозимахон Қаюмова - енгил атлетика (найза улоқтириш)
Моҳигул Ҳамдамова - енгил атлетика (диск улоқтириш)
Феруз Саидов - дзюдо
Бобуржон Омонов - енгил атлетика (ядро улоқтириш)
Ҳусниддин Норбеков - енгил атлетика (ядро улоқтириш)
Сафия Бурҳонова - енгил атлетика (ядро улоқтириш)
Гулжаной Наимова - таэквондо
Кумуш
Асила Мирзаёрова - енгил атлетика (узунликка сакраш)
Рўза Қўзиева - пауэр-лифтинг
Парвина Самандарова - дзюдо
Довурхон Кароматов - дзюдо
Нурхон Қурбонова - енгил атлетика (найза улоқтириш)
Бронза
Ислом Асланов - сузиш
Элбек Султонов - енгил атлетика (ядро улоқтириш)
Нафиса Шерипбоева - дзюдо
Шариф Халилов - дзюдо
Нурхон Қурбонова - енгил атлетика (ядро улоқтириш)
Шоҳсанамхон Тошпўлатова - сузиш.
Эслатиб ўтамиз, Риодаги паралимпия ўйинларида ҳам Ўзбекистон делегацияси умумий медаллар жамғармасида 16-ўринни эгаллаганди.