O'zbek Ўзбекча
МДҲ ўйинлари. Ўзбекистон учинчи кунги баҳсларда 27та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 2-ўринга кўтарилди
Якшанба, 05 Сентябр
13503

Россиянинг Қозон шаҳрида ўтказилаётган биринчи МДҲ ўйинларида учинчи кунги баҳслар якунланди. 

Аввалги икки кунда жами 10та медалга эга чиққан Ўзбекистон делегациясига учинчи кун жуда ҳам сермаҳсул келиб, 27та медаль қўлга киритилди — 14та олтин, 12та кумуш, 1та бронза.

Эътиборлиси, учинчи кундаги медаллар бокс ва белбоғли кураш вакилларига насиб этди.

Олтин:
Бокс:

-48 кг: Жавоҳир Қўйсинов
-50 кг: Саят Илясов
-54 кг: Фарруҳ Тўлаганов
-63 кг: Бунёд Амиров
-46 кг: Гулсевар Ғаниева
-63 кг: Ситора Баҳодирова
-70 кг: Ойша Тоирова
Белбоғли кураш:
-57 кг: Камрон Ортиқов
-68 кг: Ойбек Султонов
-75 кг: Нусрат Султонбоев
-82 кг: Муҳаммад Расулов
-90 кг: Ойбек Муҳаммадиев
-52 кг: Фарангиз Абдунабиева
-66 кг: Мафтунабону Маҳмудова

Кумуш:
Бокс
:
-46 кг: Илҳом Эргашев
-57 кг: Қаҳрамон Фозилов
+80 кг: Равшан Солиев
-48 кг: Робия Бахтиёрова
-50 кг: Шахина Неъматова
-57 кг: Раъно Муратбаева
-60 кг: Мухлиса Тохирова
-66 кг: Санобар Бозорбоева
-80 кг: Олтиной Сотимбоева
Белбоғли кураш:
-48 кг: Моҳигул Ибрагимова
-58 кг: Бибигавхар Пўлатбаева
-76 кг: Земфира Азатова

Бронза:
+76 кг: Муниса Носирова

Шу тариқа Ўзбекистон 14та олтин, 14та кумуш ва 8та бронза билан умумжамоа ҳисобида 7-поғонадан 2-ўринга кўтарилиб олди.

Ўхшаш янгиликлар