Дешам: «Баъзи чизиқларда Украина кучлироқ эканини тушундик ва схемани ўзгартирдик»
Якшанба, 05 Сентябр
1619

Франция миллий жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Украина (1:1) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Ўйинни бир схема билан бошладик, иккинчи бўлимда эса тактикани ўзгартирдик ва бу самарасини берди. 

Баъзи чизиқларда Украина кучлироқ эканини тушундик ва бунга реакция кўрсатдик. Рақиб олдимизга қийин вазифа қўйди», — дея Дешамнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти. 

Франция D гуруҳида 9 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Украина 5 очко билан 3-поғонага жойлашган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар