Неймар: «Ортиқча вазн? Кейинги сафар М-ўлчамли футболка сўрайман»
Шанба, 04 Сентябр
4691

«ПСЖ» клуби ва Бразилия миллий жамоаси ҳужумчиси Неймар мухлисларнинг унда ортиқча вазн пайдо бўлгани ҳақидаги саволларига жавоб берди. 

«Яхши ўйнадикми? Йўқ. Ғалаба қозондикми? Ҳа. Бизни бошқа нарса безовта қилмайди. 

L-ўлчамдаги футболка кийгандим. Вазним билан ҳаммаси жойида. Кейинги сафар M-ўлчамли либос сўрайман», — деб ёзади футболчи «инстаграм»даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия миллий жамоаси 3 сентябрь куни ЖЧ-2022 саралаши доирасида сафарда Чилини (1:0) мағлуб этди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар