Кунде Лопетеги ва Мончининг қўнғироқларига жавоб бермаяпти
Пайшанба, 02 Сентябр
4905

Ҳимоячи Жюль Кунде якунланган трансферлар ойнасида «Севилья»ни тарк этмоқчи эди.

ESPN'нинг хабар қилишича, 22 ёшли француз андалусияликлар уни «Челси»га сотмаганидан ғазабда.

Таъкидланишича, ҳимоячи клуб бош мураббийи Хулен Лопетеги ва спорт директори Рамон Мончининг қўнғироқларига жавоб бермаяпти. 

Аввалроқ «Севилья» футболчиси учун 80 млн евро олмоқчилиги хабар қилинганди. 

Кунде ўтган мавсумда Ла Лигада 34та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган ва 1та голга ассистентлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар