ЖЧ-2022 саралаши. Украина драматик тарзда кечган баҳсда Қозоғистонни мағлуб эта олмади
Чоршанба, 01 Сентябр
10437

Европа қитъасида Жаҳон чемпионати-2022 саралаши доирасида 4-тур ўйинлари бошланди. 

D гуруҳида Украина сафарда Қозоғистон билан баҳс юритиб, жанговар дуранг қайд этди. Эътиборлиси, меҳмонлар 90+3-дақиқада ҳисобда олдинга чиқиб олиб, 90+6-дақиқада тўп ўтказиб юборишди. 

Украина қаторасига 4-дурангдан сўнг 4 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Қозоғистон 2 очко билан 4-ўринга чиқиб олди. 

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Франция ўз майдонида Босния ва Герцеговинани қабул қилади. 

ЖЧ-2022 саралаши. 4-тур. D гуруҳи
Қозоғистон — Украина 2:2
1 сентябрь, «Астана Арена»

Голлар: Валиуллин (74, 90+6) — Яремчук (2), Сикан (90+6).
Қозоғистон – Покатилов, Марочкин, Бистров, Малий, Логвиненко, Куат (Вороговский, 84), Валиуллин, Тагиберген (Оразов, 90), Васильев (Жуков, 90), Нургалиев (Зайнутдинов, 61), Шушеначев (Аймбетов, 60). 
Украина – Пятов, Соболь (Сикан, 82), Матвиенко, Караваев, Зинченко, Буяльский (Малиновский, 59), Ярмоленко, Забарный, Сидорчук (Шапаренко, 75), Миколенко, Яремчук (Циганков, 59).
Огоҳлантиришлар: Васильев (43), Миколенко (52), Зинченко (74), Покатилов (90+2).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар