«ПСЖ» португалиялик ҳимоячини ижарага олди
Чоршанба, 01 Сентябр
2762

Португалиялик ёш ҳимоячи Нуну Мендеш «ПСЖ»га ўтди. 

Парижликлар «Спортинг»нинг 19 ёшли аъзосини 2022 йил ёзигача ижарага олишди. Француз клубида футболчини сотиб олиш ҳуқуқи ҳам бор.

Мендешнинг ижара қиймати 7 млн евро, сотиб олиш нархи эса 40 млн еврони ташкил этади.

Аввалроқ ҳимоячига «Барселона», «Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» ҳам даъвогарлиги хабар қилинганди.

Ўхшаш янгиликлар