ОФК Кубоги. «Насаф» — «Моҳун Баган» баҳсини бошқарадиган ҳакамлар маълум
Чоршанба, 01 Сентябр
11054

ОФК Кубогининг минтақалараро яримфинал беллашувига етиб келган «Насаф» жамоаси Ҳиндистоннинг «Моҳун Баган» жамоасига қарши кураш олиб боради. Ушбу ўйинни бошқариб борувчи ҳакамлар маълум қилинди. 

Хабар берилишича, учрашувни Ҳанна Ҳаттаб бошчилигидаги суриялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Али Аҳмад ҳамда Мазин Зазфун ассистентлик қилади. Тўртинчи ҳакам вазифасини Масуд Туфаелие бажаради. 

Маълумот учун, ушбу ўйин 22 сентябрда Қаршидаги «Марказий» стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган. ОФК Кубогининг чорак финали доирасидаги учрашув ғолиби битта ўйин орқали аниқланади. Ғалаба қозонган жамоа интерзонал финал баҳсига йўлланмани қўлга киритади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар