Мессининг «ПСЖ»даги дебюти Испанияда телеаудитория сони бўйича рекорд ўрнатди
Сешанба, 31 Август
10525

Лионель Мессининг «ПСЖ»даги дебюти Испания жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотди. 

Аргентиналик футболчининг «Реймс»га (2:0) қарши ўйинини бепул канал — Telecinco'да 2,2 млн томошабин кўрди. Умумий ҳисобда эса 6,7 млн киши баҳсни томоша қилган. 

Бу рекорд. Ҳозиргача Франция чемпионатини Испания ТВсида бунчалик кўп томошабин кузатмаганди. Таққослаш учун, ўша куни бўлган Ла Лига 3-туридан ўрин олган «Барселона» — «Хетафе» (2:1) ўйинини 591 минг киши кўрган.

Ўхшаш янгиликлар