Каванига кутилмаган харидор чиқди
Сешанба, 31 Август
18988

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Эдинсон Каванини сотиш бўйича иш олиб бормоқда. У «Барселона» билан шартнома имзолашга яқин турганлиги хабар қилинмоқда. 

Каталониялик инсайдер Жерар Ромеронинг «Twitter»да ёзишича, клуб футболчининг хизматларига қизиқиш билдириб, манчестерликлар билан боғланган. 

34 ёшли футболчи «Барса»да «қизил иблислар» сафидагидан камроқ маош олиши хабар қилинмоқда. «Блаугранас» ёзги трансферлар ойнаси вақтида маош лимити тўлганлиги туфайли клуб афсонаси Лео Месси билан шартнома имзолай олмаган эди. 

Маълумот учун, уругвайлик футболчи ўтган мавсум клуби сафида 26та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 3та ассист амалга оширишга муваффақ бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар