Ўзбекистон футзал миллий жамоаси ўртоқлик ўйинида Анголадан устун келди
Якшанба, 29 Август
3230

Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Португалиядаги йиғин давомида навбатдаги ўртоқлик баҳсини Анголага қарши ўтказди ва голларга бой ўйинда 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди Баҳодир Аҳмедов жамоаси мундиалда қатнашиш учун Литвага йўл олади ва ЖЧ олдидан 6 сентябрь куни мезбонларга қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушади. 

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 12 сентябрдан бошланади. 

Футзал. Ўртоқлик ўйини
Ўзбекистон — Ангола 5:3
29 август. Португалия

Голлар: Ҳусниддин Нишонов (5, 10), Даврон Чориев (19), Суннатилла Жўраев (24), Хушнур Эркинов (39) — Прадо (8), Оснан (13), Жо (19).
Ўзбекистон — Аббос Элмуродов, Анасхон Раҳматов, Даврон Чориев, Илҳом Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Акбар Усмонов, Машраб Одилов, Суннат Жўраев, Хушнур Эркинов, Музаффар Аҳаджонов, Элбек Тўлқинов, Шаҳзод Саъдиев, Равшан Элибоев, Рустам Умаров.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар