Артета: «Рақибнинг илк уринишини тўхтата олмадик. 2-голда эса қўполлик бўлганди»
Якшанба, 29 Август
1776

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета АПЛ 3-туридан ўрин олган «Манчестер Сити»га (0:5) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Биринчи гол аламли бўлди. Унгача ўйинни назорат қилаётгандик. Рақибнинг биринчи уринишини тўхтата олмадик, натижада Гундўған боши билан гол урди. Иккинчи голда яққол қўполлик бўлди, чунки Чемберснинг юзига зарба берилганди. Қизил карточкадан кейин нима бўлганини биласиз. Жака оёғини олиб қолмоқчи бўлди, аммо ҳакам буни «қизил»га лойиқ деб топди. 

Иккинчи бўлим олдидан ташвишландим, чунки руҳий жиҳатдан буни қабул қилиш қийин. 3-голдан сўнг лиганинг энг яхши жамоасига қарши 10 киши бўлиб яна 60 дақиқа ўйнаш керак эди. 

Ҳар доим ўзимнинг асосий танқидчим бўлганман, мағлубият учун жавобгарликни ўз зиммамга олганман. Мухлисларга эса раҳмат айтаман. Стадионга 3 минг мухлис ташриф буюрди. Биз уларнинг қилган ишларини қадрлашимиз керак», — дея Артетанинг сўзларини келтиради ВВС. 

Эслатиб ўтамиз, беллашувни Мартин Аткинсон бошқарди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар