Токио-2020. Феруз Саидов олтин, Парвина Самандарова кумуш ва Нафиса Шерипбоева бронза медаль билан Ўзбекистонни медаллар жамғармасида 12-ўринга олиб чиқишди
Шанба, 28 Август
7988

Токио шаҳрида бўлиб ўтаётган ёзги паралимпиада ўйинларида дзюдо баҳслари ўтказилмоқда. -73 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Феруз Саидов финал баҳсида қозоғистонлик Темиржан Даулетга қарши кураш олиб бориб, иппон баҳоси эвазига ғалабага эришди. 

-57 кг вазндаги аёллар ўртасида дзюдо беллашувларида иштирок этаётган Парвина Самандарова финалда озарбайжонлик Севда Валиевага 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. 

-63 кг вазн тоифасида Нафиса Шерипбоева бронза медали учун  испаниялик Марта Арчега қарши татамига чиқди ва 10:0 ҳисобидаги ғалабага эришди. 

Ушбу медаллар орқали Ўзбекистон делегацияси медаллар жамғармаси бўйича 11-ўринга кўтарилиб олди. Ҳозиргача паралимпиячиларимиз 4та олтин, 3та кумуш ва 3та бронза медалларига эга чиқишди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар