Гвардиола: «Сити»дан кейинги қадам — миллий жамоа. Евро, ЖЧ ва Америка Кубогида қатнашишни хоҳлайман»
Пайшанба, 26 Август
2883

«Манчестер Сити» устози Хосеп Гвардиола «шаҳарликлар» бошқарувини тарк этгач, миллий жамоалар миқёсида ишламоқчилигини айтди.

«Кейинги имконият пайдо бўлса, миллий жамоа бўлади. «Сити»даги 7 йиллик фаолиятдан сўнг дам олишим, тўхтаб, атрофга қарашим, бошқа мураббийлардан нималардир ўрганишим ва, эҳтимол, миллий жамоани бошқаришим керак бўлади.

Евро, ЖЧ, Америка Кубогида қатнашишни хоҳлардим», — дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради XP Investimentos.

Каталониялик мутахассис «Манчестер Сити»да 2016 йилдан бери ишлайди. Унинг шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар