Қурбон Бердиев Қозоғистон клуби бош мураббийига айланди
Сешанба, 24 Август
4205

Россиянинг «Рубин» клуби собиқ бош мураббийи Қурбон Бердиев Қозоғистон чемпионати вакили «Қайрат» жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. 

У май ойидан буён жамоада маслаҳатчи мураббий сифатида ишлаб келган. Бердиев билан шартнома жорий йил охиригача тузилган бўлиб, унда яна 2 йилга узайтириш банди ҳам бор. 

Қурбон Бердиев 1991-1995 йиллар мобайнида ҳам Олмаота клубида ишлаган. Ушбу мутахассиснинг сўнгги иш жойи Қозоннинг «Рубин» клуби бўлган ва 2019 йилда истеъфога чиққан.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар