Невилл: «Варан ва Санчо Алиссон ҳамда ван Дейк каби натижа бермайди. 95 очко олиш учун «МЮ»га Кейн керак»
Сешанба, 24 Август
4680

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳимоячиси Гари Невилл манкунианликларнинг бош мураббий Оле-Гуннар Сульшер қўл остидаги истиқболи ҳақида фикр билдирди. 

«Ишончим комилки, Оленинг штаби рақамларга қараб, «Сульшер «МЮ»да Клоппнинг «Ливерпуль»да 3 мавсум давомида қилганини кўрсатяпти», дейишади. 

«МЮ» Оле бошқарувидаги 3-мавсумни 74 очко билан якунлади. Клопп эса 75 очко жамғарганди. Лекин «Ливерпуль» келаси мавсумда 97 очко тўплаган. Хўш, Сульшер жамоаси бу йил қўшимча 20 балл тўплай оладими? 

Санчо ва Варан Алиссон ҳамда ван Дейк каби эффект бера олмайди. «Юнайтед» Премьер-лигада ғолиб чиқиш учун зарур бўлган 90-95 очкони қўлга кирита олмайди, деган туйғу бор. 

«Челси» Лукаку билан қандай ўйнаганини кўрдингиз. Ван Дейк жароҳатдан тикланиб, «Ливерпуль»га қайтди. «Сити» Грилиш билан шартнома имзолади ва Кейнни хоҳламоқда. Агар улар Кейнни олишса, «МЮ» жиддий муаммоларга дуч келади. Клуб нима учун трансферлар ойнасида қўшимча қадам ташламаётганини тушуна олмаяпман.

Жамоа доим АПЛнинг энг яхши ўйинчилари, британиялик энг зўр футболчиларни сотиб олишга интилган. Бу — тарихий амалиёт. Нега улар Кейн билан шартнома тузмоқчи эмас?

Ишончим комилки, клуб Ҳарри билан 90-95 очко тўплай олади. Улар барибир келаси йили Кавани ва Марсьял ўрнига ҳужумчилар олиб келишлари керак. Нега ҳозир жамоани 95 очкога олиб борадиган ҳужумчи сотиб олинмаяпти?», — дея Невиллнинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар