«Аҳал» бош мураббийи: «Фақат ғалаба учун майдонга тушамиз»
Сешанба, 24 Август
6280

ОФК Кубогининг Марказий Осиё минтақаси финал беллашувида Қаршининг «Насаф» клуби Туркманистоннинг «Аҳал» жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ушбу беллашув олдидан меҳмон жамоа устози Бегенч Гараев қуйидаги фикрларни билдириб ўтди. 

«Аввало, илиқ кутиб олганингиз учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ўзбекистонликларни кириб келаётган мустақиллик байрамингиз билан табриклайман. Иккала жамоа ни ҳам қийин учрашув кутиб турибди. 

«Насаф» тарихи бой ва кучли клуб. Уларни ҳар тарафлама ўрганиб чиқишга ҳаракат қилдик. Етарлича тайёргарлик кўрдик, деб ўйлайман. Барчасини эртага майдонда билиб оламиз. 

Рўзиқул Бердиев катта тажрибага эга мураббий. Унга ҳамма ишонади. Мураббий учун бу энг керакли нарса. Бердиевнинг жамоаси доим паслар билан яхши ўйнай олади. Юқорида таъкидлаганимдек, рақибни яхшилаб ўрганиб чиқдик ва фақат ғалаба учун ўйнаймиз.

Ўзбек жамоалари Осиё Чемпионлар Лигасида ҳам яхши ўйин намойиш этишади. «Насаф»га қарши баҳсга тайёргарлик кўришда Арсланмират Аманов билан фикр алмашдик. Рақиб таркибида Бозоров ва Станоевич каби кучли ижрочилар бор. Лекин буларнинг барчасига қарамасдан, фақат ғалабага эришиш учун Қаршига келдик», - дейди мураббий.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар