Доннарумма: «Навас ажойиб дарвозабон, лекин мен Парижга футбол ўйнаш учун келганман»
Душанба, 23 Август
2837

«ПСЖ» сафига ёзги трансферлар ойнаси вақтида келиб қўшилган Жанлуижи Доннарумма Навас билан рақобати ҳақида гапириб ўтди.

«ПСЖ» менга қўнғироқ қилиб, шартнома имзолашни истаганди ва мен ҳам бу таклифни қабул қилганман. Рақобатдан қўрқмайман. Кейлор Навас - жуда ажойиб дарвозабон. Лекин мен бу ерга ўйнаш учун келганман. 

Рақобат иккаламиз учун ҳам фойдали. Бу мени олдинга бошлайди. Топ-жамоаларда доим бўладиган ҳолат ва бу бизнинг дўстлигимизга таъсир қилмайди. 

Мен дунёнинг энг зўр дарвозабонларидан бирига айланмоқчиман. Тинимсиз меҳнатда бўлишим ва хотиржамликни сақлашим керак», - деди италиялик кипер. 

Маълумот учун, Франция биринчи дивизионининг дастлабки турларида Почеттино коста-рикалик посбонни асосий таркибга қўйиб келмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар