«Челси» трансфер ойнасини яна бир катта харид билан ёпмоқчи
Душанба, 23 Август
13192

«Челси» клуби «Севилья» билан ҳимоячи Жюль Кунде масаласида алоқани сақлаб турибди. Бу ҳақида «Goal.com» нашри хабар бермоқда. 

Манбанинг ахборот беришича, лондонликлар «Вест Ҳэм»нинг Курт Зума трансферини амалга оширишини кутмоқда. «Болғачилар» француз футболчиси учун тўловчи 26 млн фунт-стерлинг эвазига «аристократлар» Кунде трансферини якунламоқчи. 

Бунгача Лондон клуби Тэмми Абраҳамни «Рома»га, Фикайо Томорини «Милан»га бериб юборганди.

Маълумот учун, «Челси» андалусияликлар ҳимоячиси учун 68 млн фунт-стерлинг тўлашга тайёр.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар