«Бавария» Киммих билан шартномани узайтирди
Душанба, 23 Август
1598

Яримҳимоячи Йозуа Киммих «Бавария»да ўйнашда давом этади. 

Мюнхен клуби 26 ёшли немис билан шартномани 2025 йилгача узайтирганини эълон қилди. 

Хабар қилинишича, яримҳимоячи жамоада ҳужумчи Роберт Левандовскидан кейин энг кўп маош оладиган футболчига айланди. 

Киммих «Бавария»да 2016 йилдан бери ўйнайди. У бу мавсумда Бундеслигада 2та баҳсда майдонга тушиб, 2та голга ассистентлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар