O'zbek Ўзбекча
Сульшер: «Варан доим «МЮ»га мос футболчи бўлган»
Шанба, 21 Август
1583

«Манчестер Юнайтед» устози Оле-Гуннар Сульшер Англия Премьер-лигаси 2-туридан ўрин олган «Саутҳэмптон»га қарши учрашув олдидан Рафаэль Вараннинг трансфери ҳақида гапириб ўтди. 

«Ҳеч кимга сир эмаски, биз аввал ҳам Варан трансферига яқин келганмиз. 10 йил аввал шахсан Сэр Алекс Фергюссоннинг ўзи Рафаэль билан алоқага чиққан, аммо «Реал» футболчини илиб кетганди. 

Унинг йиллар давомида кўрсатган ўйини ва майдонда ўзини тутишига таяниб, Варан юз фоиз «Манчестер Юнайтед»га аталган футболчи, дея оламан. Биз унга «қизил иблислар» аъзоси бўлиш ҳиссиётини тақдим этдик. 

Ўйлайманки, бу клубда ўйнаш «Реал»даги йилларида ҳам унинг юрагида бўлган. Унда жамоамизга нисбатан ўзгача муҳаббат бор, деб ўйлайман. Биз узоқ йиллар яхши ҳамкорликни амалга ошира оламиз», - деди норвегиялик мутахассис. 

Маълумот ўрнида, «манкуниянлар» француз ҳимоячиси учун Мадрид клубига 41 млн фунт-стерлинг тўлаб беришди. Варан «қизиллар» сафида 19-рақам остида тўп тепади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар