Пеп Гвардиола: «Бундан ёмонроқ ҳолатга ҳам тушишимиз мумкин»
Шанба, 21 Август
2562

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «шаҳарликлар»нинг «Норвич»га қарши учрашуви олдидан биринчи турдаги мағлубиятга изоҳ берди:

«Мен яхшироқ тайёргарлик кўрган ҳолда ўтган ҳафтадаги ўйинни ютишимизни хоҳлагандим. «Тоттенҳэм»га қарши ўйинлар доим қийин бўлади. Ўтган мавсумдаги муваффақиятсизлик улар кучсизланганини англатмайди. 

Ҳар бир ўйинга алоҳида тайёргарлик кўришимиз лозим. Мавсум охирида қандай ҳолатда бўлишимизни тахмин қилиш қийин. Келажакни олдиндан кўра олиш қобилиятига эга эмасман. Таркибим ҳақида гапирадиган бўлсам, менда ҳеч қандай шубҳа йўқ. 

Узоқ йиллар давомида биз билан катта натижаларга эришган жамоа ўзаги сақланиб қолган. Жамоамдаги менталитет ва улар нима хоҳлашини жуда яхши биламан. Бироқ футболда ҳеч нарсани олдиндан айтиб бўлмайди. Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Янада ёмонроқ ўйинларни ўтказишимиз мумкин, лекин келажак ҳақида оптимистик руҳдаман», - деди испаниялик мутахассис. 

Эслатиб ўтамиз, АПЛ биринчи турида манчестерликлар «Тоттенҳэм»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар