Артета: «Одамлар бизни танқид қилишни, кўмишни хоҳлашади»
Шанба, 21 Август
2500

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета жамоа мавсумни муваффақиятсиз бошлагани ҳақида гапирди. 

Лондон клуби АПЛ 1-турида дебютант жамоа «Брентфорд»га (0:2) ютқазиб қўйди.

«Босим ва негативлик бўлишини бошиданоқ билардик. Мавсумда барча жамоаларга қарши 38та ўйин ўтказиш керак.

Мен атрофимда фақат конструктив одамлар бўлишини хоҳлайман. Биламан, баъзилар бизни кўмиш, танқид қилиш ниятида. Лекин бу бизни қизиқтирмайди. 

Бизда жуда кўп позитивлик ва энергия бор. «Челси»ни мағлуб этиш йўлини топиш ҳақида ўйлайман. Бунга қодирмиз, чунки буни аллақачон қилганмиз. 

Негативлик кўпайганда, мухлислар ҳар доимгидан кўпроқ керак. Улар доим жамоа билан бирга бўлишган ва якшанба куни ҳам бизни қўллаб-қувватлашларига шубҳа қилмайман», — дея Артетанинг сўзларини келтиради ESPN. 

«Арсенал» 22 август куни АПЛ 2-турида «Челси»ни қабул қилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар