O'zbek Ўзбекча
3 ойдан бери маош олмаётган «Бунёдкор» ҳужумда муаммолари бор «Навбаҳор»ни Кубокдан чиқариб юборди. Катанец кузатувидаги баҳсдан фоторепортаж
Шанба, 21 Август
2523

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалида «Бунёдкор» ўз майдонида «Навбаҳор»ни (1:0) қабул қилиб, Фарруҳ Икромовнинг ягона голи эвазига чоракфиналга йўл олди. 

Беллашувнинг биринчи бўлими «Бунёдкор» устунлигида ўтган бўлса, иккинчи бўлимда ҳисобда ортда қолаётган «Навбаҳор» ҳужумга зўр берди. Наманганликлар кўплаб имкониятлар яратишди, аммо ҳужумлар якунида аниқлик ва маҳорат етишмади.

Шу тариқа 3 ойдан бери маош олмаётган «Бунёдкор» молиявий қийинчиликлар ва таркибдаги йўқотишларга (Нурилло Тўхтасинов, Хуршид Ғиёсов) қарамай, кейинги босқичга чиқди. Навбатдаги рақиб — «Сурхон».

Қуйида Ўзбекистон миллий жамоасининг янги бош мураббийи Сречко Катанец кузатган, Самвел Бабаян икки бўлимни икки хил жойда ўтказган ўйиндан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин. 

Суратлар муаллифи — Муҳиддин Нидо

Теглар

Ўхшаш янгиликлар