Сульшер Варан, Санчо ва Каванининг ҳолати ҳақида маълумот берди
Жума, 20 Август
3538

Англия Премьер-лигаси 2-тури доирасидаги «Саутҳемптон» - «Манчестер Юнайтед» ўйини олдидан Оле-Гуннар Сульшер манчестерликлар таркибидаги вазият ҳақида гапирди.

«Варан ва Санчо якшанба кунги ўйинда асосий таркибда майдонга тушиши мумкин. Улар ушбу ҳафта давомида яхши ишлашди ва «Бёрнли»га қарши ёпиқ тарзда ўтган ўртоқлик ўйинида ўйин амалиётига эга бўлишди. Якшанба куни ким тайёр бўлса ўйинга тушади.

Эдинсон қайтганидан кейин жисмоний ҳолатини тикламоқда, энди тўп билан кўпроқ ишлашни бошлайди. Қўшимча таътилдан кейин у яқин ҳафталар ичида қайтиши мумкин», - дейди Сульшер.

Маълумот учун, «Саутҳемптон» - «Манчестер Юнайтед» ўйини 22 август, якшанба куни соат 18:00 бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар