Давлат Бобонов: «Биз — дзюдочилар жуда катта масъулиятни бўйнимизга олдик. Эҳтимол, босимсиз курашганимизда осонроқ бўларди»
Жума, 20 Август
1312

Олимпиада совриндори Давлат Бобонов Токио-2020 якунларига бағишланган матбуот анжуманида ўзбек дзюдочиларида пасайиш йўқлигини таъкидлади. 

«Шунча пул сарфлаб, яхши натижаларга эришилмагани борасидаги фикрлар Олимпиада учун ўринли. Лекин умуман олганда, буни тўғри деб бўлмайди. Чунки дзюдо жамоамиз сўнгги 3 ой ичида Осиё ўйинлари ва Жаҳон чемпионатида ҳам қатнашиб, тарихимиздаги энг яхши натижани қайд этди. Микс мусобақаларда 3-ўринни қўлга киритдик.

Ўзимга келсак, мураббий Илиадис келгунича рейтингда 55-ўринда эдим. 2 йил ичида катта ўсишга эришдим. 

Дзюдо жамоамиз Олимпиадада кўпроқ медаллар олишни истагандик. Ўтирсак ҳам, турсак ҳам, хаёлимизда фақат шу эди. Жуда катта масъулиятни бўйнимизга олдик. Шахсан мен грузиялик рақибимни ЖЧда 10-15 сония ичида мағлуб этгандим, лекин Токиода ютқазиб қўйдим. Эҳтимол, сал енгилроқ қараб, босимсиз курашганимизда осонроқ бўларди», — дейди дзюдочи.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар