Ўрунов «Уфа»га ўтиш учун маоши камайишига ҳам рози бўлган
Пайшанба, 19 Август
7550

Остон Ўрунов «Спартак»дан «Уфа»га қайтиш учун маоши камайишига ҳам рози бўлгани маълум бўлди.

«Р-Спорт» хабарига кўра, уфаликлар ўзбекистонлик 20 ёшли яримҳимоячининг сотиб олиш ҳуқуқи билан 2022 йилга қадар ижарага олган. Ўрунов ушбу муддат ичида жамоасининг энг камида 60 фоиз ўйинларига майдонга тушса, «Уфа» футболчини «Спартак»дан 1 миллион еврога сотиб олади. 

Қайд этилишича, Ўрунов собиқ клубига қайтиши учун маоши камайишига ҳам рози бўлган. У Москва клубида ойига 50 минг, йиллик 600 минг евро маош олиши ҳақида хабар қилинган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар