O'zbek Ўзбекча
Нагельсманн Суперкубокдаги ғалабадан сўнг: «Бу соврин меники эмас»
Чоршанба, 18 Август
1942

«Бавария» бош мураббийи Юлиан Нмгельсманн Германия Суперкубоги доирасида «Боруссия» Д (3:1) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фиерлари билан ўртоқлашди. 

«Бизда байрам қилиш учун кўп вақт йўқ. Бу унвон ўтган мавсумдаги мукофотдир. Чунки чемпионликни Флик қўлга киритганди.

Бахтлиман. Лекин унвон менга эмас, бошқаларга тегишли.

Жуда яхши ҳимояландик ва ўйинни тажовузкор тарзда ўтказдик. Ғалабага лойқимиз», — дея Нагельсманнинг сўзларини келтиради Bayern Germany.

Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли мураббий фаолиятидаги илк совринни қўлга киритди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар