Кроос жаҳоннинг энг яхши ўйинчиси сифатида нега Месси эмас, Роналдуни танлашини айтди
Чоршанба, 18 Август
23748

Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячиси Тони Кроос собиқ жамоадоши Криштиану Роналдуни ҳалигача жаҳоннинг энг яхши ўйинчиси деб ҳисоблашини билдирди.

«Футболчилик фаолиятимни бошлаганимдан ҳозиргача Криштиану Роналдуни жаҳоннинг энг яхши футболчиси деб биламан. Албатта, фаолиятим давомида кўплаб совринларга эга чиққанимга унинг ҳам катта ҳиссаси бор ва бу учун ундан қарздорман. 

Криштиану билан «Реал»да фақатгина жамоадош эмасдик, хоналаримиз ҳам ёнма-ён эди. У билан қўшни бўлиб яшаб, ўз устида қанчалик тиним билмай ишлаши мени ҳайратга солган. Айнан шу сабаб Мессини жаҳоннинг энг яхши ўйинчиси дея олмайман», - дейди Кроос.

Эслатиб ўтамиз, Тони Кроос 2014-2018 йиллар давомида Криштиану Роналду билан «Реал»да бирга тўп суриб, уч карра ЕЧЛ ғолибига айланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар