O'zbek Ўзбекча
Киммих: «Боруссия»дек сифатли жамоани мағлуб этиш икки карра хурсанд қилади»
Чоршанба, 18 Август
1192

«Бавария» яримҳимоячиси Йозуа Киммих Германия Суперкубоги доирасида «Боруссия» Д (3:1) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Мухлислар учун жуда қизиқарли, шиддатли ўйин бўлди. Иккала жамоа ҳам юқори прессингдан фойдаланишди. 

Бизда имкониятлар бироз кўпроқ бўлди ва ғалабага лойиқ эдик. Ўйин ёқди. «Боруссия»дек сифатли жамоа устидан қозонилган ғалаба икки карра хурсанд қилади», — дея Киммихнинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар