Нуну Эшпириту: «Йигитлар ажойиб ҳаракат қилишди. Ҳар доим яхшилаш мумкин бўлган жиҳатлар бор»
Душанба, 16 Август
1470

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Нуну Эшририту АПЛ 1-туридан ўрин олган «Манчестер Сити»га (1:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ажойиб. Йигитлар жуда кўп меҳнат қилишди. Улар босиб ўтган масофа, мувозанат, кураш. Лекин ҳали қиладиган ишларимиз кўп. 

Бир-биримизни яхшироқ билиб оламиз. Ҳар доим яхшилаш мумкин бўлган жиҳатлар бор. 

Жафет Танганга ажойиб ҳаракат қилди. Нафақат у, бутун жамоа. Ўзимизни ҳужумдан ҳимоя қиляпмиз, шунинг учун ҳимояланишда ҳамма иштирок этиши керак. 

Мухлисларнинг қайтиши? 2-3 ой олдин нимадир етишмаётган эди. Ўйинлар яхши ўтди, лекин ҳаммаси мухлисларга боғлиқ», — дея португалиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради BBC Sport.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар