O'zbek Ўзбекча
Немис футболи афсонаси Герд Мюллер вафот этди
Якшанба, 15 Август
7113

Германия Федератив Республикаси сафида жаҳон ва Европа чемпиони, Бундеслига тарихидаги энг яхши тўпурар бўлган Герд Мюллер 75 ёшда ҳаётдан кўз юмди, дея хабар бермоқда «Бавария» клуби расмий сайти.

Германиялик афсонавий ҳужумчи бугун, 15 август куни вафот этган. Немис собиқ футболчиси сўнгги йилларда альцгеймер касаллиги билан курашаётгани ҳақида хабар қилинганди. Ушбу касаллик туфайли у ҳаётининг сўнгги йилларини қариялар уйида ўтказди. 

Маълумот учун, Мюллер «Бавария» клуби сафида 4 карра мамлакат чемпиони (1969, 1972, 1973, 1974) ва уч карра Европа чемпионлар кубоги (1974, 1975, 1976) соҳибига айланган. Германия миллий жамоасида эса 1974 йил жаҳон чемпиони, 1972 йилда эса Европа чемпиони бўлган. Мюллер ҳисобида иккита «Олтин бутса» (1970, 1972) ва «Олтин тўп» (1970) бор.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар