АПЛ. «Тоттенҳэм» Соннинг голи эвазига амалдаги чемпион «Манчестер Сити»ни мағлуб этди
Якшанба, 15 Август
5301

Англия Премьер-лигаси 1-турининг марказий ўйини Лондонда ўтказилди.

Нуну Эшпириту Сантунинг дебют учрашувида «Тоттенҳэм» Сон Ҳён Миннинг 55-дақиқадаги голи эвазига амалдаги чемпион «Манчестер Сити»ни мағлуб этишга эришди – 1:0.

Қайд этиш жоиз, шу куни лондонликлар етакчиси Ҳарри Кейн ўйин қайдномасидан жой олмади. Шунга қарамай, «Тоттенҳэм» мавсумни муҳим ғалаба билан бошлади.

АПЛ. 1-тур. 15 август
Тоттенҳэм – Манчестер Сити 1:0 

Гол: 1:0 – 55 Сон Ҳён Мин.
Тоттенхэм – Льорис, Танганга (Доэрти, 83), Дайер, Санчес, Регилон, Лукас Моура, Хейбьерг, Алли, Скипп, Сон Ҳён Мин, Бергвейн (Ло Чельсо, 77).
Манчестер Сити – Эдерсон, Жоау Канселу, Аке, Рубен Диаш, Менди (Зинченко, 79), Фернандиньо, Гундўған, Грилиш, Стерлинг (Габриэл Жезус, 70), Марез (де Брюйне, 79), Ферран Торрес.
Огоҳлантириш: Лукас Моура (66), Грилиш (90), Санчес (90).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар