O'zbek Ўзбекча
Терри: «Варан — «МЮ» учун Rolls Royce»
Шанба, 14 Август
6138

Англия миллий жамоаси ва «Челси»нинг собиқ ҳимоячиси Жон Терри «Реал»дан «Манчестер Юнайтед»га ўтган Рафаэль Варан ҳақида фикр билдирди. 

«Одамлар Вараннинг мослашиши учун вақт кетади, дейишса адашишади. Жаҳон чемпиони ва ЕЧЛ ғолиби дарҳол майдонга тушишига ишонаман. 

Сўнгги йилларда «МЮ» учун марказий ҳимоя энг муаммоли нуқта бўлди, шунинг учун улар трансфер борозида бу чизиқнинг етакчи вакилини сотиб олишгани яхши. У ва Магуайр яхши муносабатда бўлишлари керак. Ростини айтсам, бу жуфтлик менга Рикарду Карвалью билан тандемимизни эслатмоқда.

«МЮ» учун Варан — бу Rolls Royce. Унинг тўп билан муомаласи ва тажовузкорлиги ажойиб. У — энг зўр футболчилардан бири. Унинг Премьер-лигадаги ўйинларини орзиқиб кутаман», — дея Террининг сўзларини келтиради Metro.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар