«Барса» Депай ва Гарсияни Ла Лигада рўйхатдан ўтказди. Бунинг учун Пике маоши камайишига рози бўлди
Шанба, 14 Август
3126

«Барселона» клуби Ла Лига 1-туридан аввал Мемфис Депай, Эрик Гарсия ва Рей Манай сингари ўйинчиларни рўйхатдан ўтказганини эълон қилди.

Клуб матбуот хизматининг қайд этишича, жамоа сардорларидан бири саналмиш Жерар Пикенинг маошини камайишига рози бўлгани клубнинг бу футболчиларни Ла Лига рўйхатидан ўтказа олишига имкон яратган.

Шунингдек, клуб Сержи Бускетс ва Жорди Альбанинг маошини қисқартириш учун футболчилар билан музокарани давом эттирмоқда. Икки ўйинчи ҳам бу борада клуб райига қарши бормоқчи эмас.

Шу тариқа, Депай, Гарсия ва Манай «Барселона»га 1-тур доирасидаги «Реал Сосьедад»га қарши ўйинга ёрдам бера олиши мумкин.

Аввалроқ, клуб жамоанинг яна бир янги футболчиси Серхио Агуэрони яқин ҳафталарда Ла Лига учун «заявка»дан ўтказиши ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар