«Ҳеч бўлмаса ўтиш ўйинида қатнашиш учун очколар йиғишимиз мумкин». Виктор Кумиков «Андижон»нинг Суперлигада қолиш имконияти ҳақида
Жума, 13 Август
2975

Суперлига 15-тури доирасидаги «Сурхон» - «Андижон» (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Виктор Кумиков ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биз бу ўйинга яхши тайёргарлик кўрган эдик. Биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик, аммо ўйин якунида гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда вазиятни ўнглашга интилдик, аммо қарши ҳужумда иккинчи гол киритилди. Ҳисобни тенглаштириш учун етарлича вазият бўлди, аммо гол уролмадик. Умуман олганда бугун ўйинимиз чиқмади.

Суперлигага қолиш учун имконият? Иккинчи давра ҳали энди бошланди, олдинда етарлича ўйинларимиз бор. Уларда етарлича очко олишимиз мумкин. Умуман олганда, билмадим, ҳеч бўлмаса ўтиш ўйинида қатнашиш учун очколар йиғишимиз мумкин. Охиригача курашамиз. 

Кейинги ўйинларимизни Андижонда ўтказамизми? Навбатдаги тур учрашувимизни Наманганда ўйнашимиз аниқ. Ундан кейингиларини эса билмайман», - дея Виктор Балютовичнинг ўйиндан кейинги фикрларини келтирмоқда Tribuna.uz мухбири.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар