Рамос Месси ва унинг оиласини уйига таклиф қилди
Пайшанба, 12 Август
18733

«ПСЖ» ҳимоячиси Серхио Рамос жамоа ҳужумчиси Лионель Месси ва унинг оиласини уйига таклиф қилди, деб хабар беради El Pais. 

«Агар оиланг билан меҳмонхонада эмас, уйда яшашни афзал кўрсангиз, меникида қолишингиз мумкин», — дейди Рамос аргентиналикка. 

Эслатиб ўтамиз, Рамос 2005 йилдан 2021 йилгача «Реал»да, Месси эса 2003 йилдан 2021 йилгача «Барселона»да ҳаракат қилган. Иккала футболчи ҳам Париж клубига эркин агент сифатида ўтишди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар