O'zbek Ўзбекча
Роналдиньо Мессининг «ПСЖ»га ўтгани ҳақида: «Супержамоа. Чемпионлар ҳидини ҳис қиляпман»
Чоршанба, 11 Август
7378

«ПСЖ» ва «Барселона»нинг собиқ яримҳимоячиси Роналдиньо каталонияликлар форварди Лионель Мессининг Париж клубига ўтгани ҳақида фикр билдирди. 

«Бу икки клубда ўйнаш мен учун катта бахт эди. Энди дўстим бу жамоалардан яна бирининг либосини кийганини кўриб, хурсанд бўлдим. Лео, қувончли лаҳзаларинг кўп бўлсин! 

Шунингдек, Серхио Рамоснинг ҳам жамоага қўшилганидан хурсандман. Супержамоа. Чемпионлик ҳидини ҳис қиляпман»,  — деб ёзади бразилиялик футболчи «инстаграм»даги саҳифасида.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар