Остон Ўрунов «Спартак»дан собиқ клубига қайтмоқда
Чоршанба, 11 Август
14764

Москванинг «Спартак» клуби яримҳимоячиси Остон Ўрунов тез орада жамоани тарк этади.

«Чемпионат.com» хабарига кўра, Москва клуби раҳбарияти ўзбекистонлик яримҳимоячини жорий мавсумда ҳам «Уфа»га ижарага беришга қарор қилган. Томонлар келишувнинг сўнгги деталларини ҳал қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўрунов ўтган мавсум иккинчи даврасини ҳам ижара асосида «Уфа»да ўтказган эди. «Спартак» билан 2025 йилга қадар шартнома имзолаган 20 ёшли яримҳимоячи мураббийлар штаби қарорига кўра, асосий таркибдан «Спартак-2» жамоасига ўтказилган эди. Охир-оқибат клуб Ўруновни «Уфа»га ижара асосида қайтаришга қарор қилган.

Маълумот учун, Ўрунов 2020 йил ёзида 1,5 миллион евро эвазига «Уфа»дан «Спартак»га трансфер қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар