O'zbek Ўзбекча
Манба: «Бавария» «Лейпциг» етакчиси билан келишувга эришди
Якшанба, 08 Август
3126

«Лейпциг» яримҳимоячиси Марсель Забитцер «Бавария» билан 2026 йилгача мўлжалланган шартнома тузиш борасида келишувга эришди. 

Журналист Николо Скиранинг ёзишича, австриялик 27 ёшли футболчи «Лейпциг»дан ўзини Мюнхен клубига сотишни сўраган. 

Ҳавбек «буқалар» билан 2022 йилгача мўлжалланган шартномаcини узайтиришни рад этган. «Бавария» трансфер устида ишламоқда. 

Аввалроқ Германия чемпиони Забитцер учун 18 млн евро тўлаши хабар қилинганди.

Яримҳимоячи ўтган мавсумда Бундеслигада 27та ўйин ўтказиб, 8та гол урган ва 3та голга ассистентлик қилган.

Ўхшаш янгиликлар