Токио-2020. Эркин кураш. Магомед Ибрагимов илк босқичдаёқ мағлуб бўлди
Жума, 06 Август
3909

Олимпия ўйинларида эркин кураш спорт турида -97 кг вазнда ҳам беллашувлар бошланди. 

Ўзбекистонлик Магомед Ибрагимов дастлабки босқичда туркиялик Сулаймон Караденизга ютқазиб қўйди. Беллашувда очколар бўйича дуранг қайд этилди, аммо рақиб сўнгги очкони олгани учун чоракфиналга йўл олди.

Энди Рио Олимпиадаси совриндори туркиялик курашчининг финалга чиқишини кутади. Шунда бронза учун курашиш имконияти пайдо бўлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар