Токио-2020. Жавраил Шапиев бронза медали учун курашади, Ғуломжон Абдуллаев иштирокини якунлади
Пайшанба, 05 Август
4513

Олимпия ўйинларида эркин курашда бронза медали учун ўтиш баҳслари бўлиб ўтди.

-86 кг вазнда ўзбекистонлик Жавраил Шапиев швейцариялик Стефан Рейхмут устидан 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди Шапиев бронза медали учун россиялик Артур Наифоновга қарши гиламга чиқади. 

-57 кг вазнда Ғуломжон Абдуллаев эса америкалик Томас Гилманга 1:11 ҳисобида имкониятни бой берди ва мусобақани медалсиз якунлайдиган бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар